Санъат Шихов "Бухоро" билан шартнома имзолади


12 Январь 2016

“Бухоро” кеча ўз сафига янги футболчини қўшиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби яна бир футболчи билан келишувга эришишди. Санъат Шихов билан олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва Шихов жамоа билан шартнома қилди.

 Бухороликларнинг иккинчи босқич йиғинига келиб қўшилган Санъат Шихов бугундан эътиборат “Бухоро” футболчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.  

Ўтган мавсумда Санъат Шихов Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида тўп сурди. 1989 йил 28 декабрда таваллуд топган ушбу ярим ҳимоячи, наманганликлар сафида жами 29 маротаба майдонга тушди (2472 дақиқа) ва иккита голга муаллифлик қилди. Мавсум давомида ҳакамлар Шиховни 6 маротаба огоҳлантиришган. 

Тайёрлади: "Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар