"БУХОРО" ПФК ТЕЛЕГРАМДА!


27 Ноябрь 2015

Бугунги кунга келиб ҳаётимизни ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди

Бутун дунёда юз бераётган энг сўнгги янгиликлар биринчилардан бўлиб айнан ижтимоий тармоқлар орқали оммалашаётгани ва бу хабарларни уяли телефонлар ёки орқали кузатиб бориш кундан-кунга авж олаётгани сир эмас.

“Бухоро” професионал футбол клуби ҳам замон билан ҳамнафасдир. Жамоанинг тақдирига бефарқ бўлмаган мухлислар энди instagram, twitter, youtube каби замонавий тармоқлардан ташқари, ҳозирги кунда кенг оммалашган telegram ижтимоий тармоғи орқали ҳам “Бухоро” футбол клубида юз бераётган янгиликларни тезкорлик билан кузатиб боришлари мумкин.

“Бухоро” ПФКнинг телеграмдаги расмий канали – @pfcbukhoro номи остида рўйхатдан ўтказилди. Расмий каналимизга аъзо бўлинг ва клубимизга оид янгиликларни биринчилардан бўлиб кузатиб боринг.

@pfcbukhoro орқали бизга уланинг. Бунинг учун Телеграмнинг Search (Поиск, Қидирув) жойига @pfcbukhoro сўзини ёзсангиз кифоя.

 www.pfcbuxoro.com-Расмий сайт

www.pfkbuxoro.com-Мухлислар сайти

www.twitter.com/PFKBUXORO-Твиттердаги расмий саҳифа

www.instagram.com/pfcbukhoro-Инстаграмдаги расмий саҳифа

www.telegram.me/pfcbukhoro-Телеграмдаги расмий канал


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар