Жамшид Саидов: "Бухоро халқини табриклайман"


21 Ноябрь 2015

"Сўғдиёна" - "Бухоро" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.

"Аввало барчани ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалабани Бухоро халқига бағишлайман. Бугунги ўйин қанчалик жиддий эканини барча яхши тушуниб турганди. Биз олий лигада қолдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман, иккинчи даврада жуда қийинлар ўтказдик. Ғолиблар муҳокама қилинмайди, биз таътилга чиқаяпмиз. Биз олий лигада қолиш учун курашдик ва мақсадимизга эришдик", - дейди Саидов. 

- Ҳакамлар борасида гапириш менинг ваколатимга кирмайди. Ҳакамларга назоратчи баҳо қўяди. Бугун биз сафарда ўйнаганимиз учун қарши ҳужумларда ўйнашга уриндик. Иккита жарима тўпидан сўнг гол урдик. Шогирдларим арабча ўйнашди? Футболчилар ғалаба учун барчасини қилишди. 

- Кейинги мавсум учун мақсадлар барчаси февраль-март ойида маълум бўлади. Таркибимиздаги барча футболчилар жамоада қолишларини истардим. Аммо барчаси янги йилдан сўнг аниқ бўлади. 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар