ЖИЗЗАХГА БОРИШНИ ХОХЛОВЧИ МУХЛИСЛАР ДИҚҚАТИГА!


14 Ноябрь 2015

Яна бир неча кунлардан сўнг миллий чемпионатимизнинг 30-тур учрашувларига старт берилади.

30-тур доирасида “Бухоро” жамоаси ушбу мавсумдаги ўзининг энг муҳим учрашувини ўтказади. Олий лигада жан сақлаб қолиш учун асосан “Сўғдиёна” ва “Бухоро” жамоаси кураш олиб бормоқда. Тақдирни қаранг-ки, ушбу икки рақиб сўнгги турда ўзаро беллашади. Жиззахда бўладиган учрашувда майдон эгаларини дуранг натижа қониқтирса, бухороликларни фақат ва фақат ғалабагина олий лигада сақлаб қолади.

Бу учрашув мамлакатимизнинг ҳар бир футбол ишқибозининг диққат марказида туриши аниқ. Вилоятлардан жуда кўплаб футбол ишқибозлари Жиззах шаҳрига ташриф буюриб, “Йил ўйини” дея таъриф этилаётган учрашувни бевосита стадиондан туриб томоша қилиш ниятида эканликлари ҳозирдан аён бўлиб бормоқда.

“Бухоро” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро шаҳридан ҳам жуда кўплаб мухлислар Жиззахга йўл олишлари кутилмоқда.

Маълум гуруҳ мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида “Бухоро” ПФК ўз ашаддий мухлисларига “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашувида ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашлари учун  5 дона автобус  ажратди. Ишқибозларнинг Жиззах шаҳрига бориб келишлари мутлақо БЕПУЛ!

Эслатиб ўтамиз “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашуви 20 ноябр, соат 14:00 да бошланади.

Жиззахга боришни хохловчи мухлислар қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишлари сўралади:

Фан-клуб раиси- Асадов Ориф

+998 91 923-11-14

+998 90 299-65-56


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар