"Андрей Фёдоров:"Футболчиларимиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим".


05 Ноябрь 2015

Учрашувдан сўнг матчбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди.

“Бугун мен фақат натижадан қониқмадим. Футболчиларимиз ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун улар кўрсатмаларимни деярли бехато бажаришди. Агар улар бугун ўйнагандай “Андижон” ва “Қўқон -1912” жамоаларига қарши ўйнаганларида, ҳеч қанақа қийинчиликсиз ғалаба қозонган бўлар эдик. Бугунги мағлубият сабаби, гол бўлган вазиятларда футболчиларимнинг индивидуал хатолари эвазига вужудга келди. Биз бу ўйинга тайёргарлик кўриш пайтида “Бухоро”нинг кўплаб учрашувларини кўриб чиқдик, таҳлилд қилдик. Биз бугун улардан айнан шунақа ўйинни кутган эдик. Улар бугун асосан натижа учун ҳаракат қилишди ва буни уддалашди.

Сўнгги турда “Сўғдиёна” ва “Бухоро” имкониятларини тенг баҳолаган бўлар эдим. Ўйин жуда қизиқ бўлади”-деди Фёдоров.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар