Андрей Микляев: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"


21 Октябрь 2015

"Локомотив" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар мураббийи Андрей Микляев қатнашди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биринчи бўлимда жуда оғир кечди, рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмадик. Бундан ташқари пенальтидан гол ура олмадик. Иккинчи бўлимда барибир мақсадимизга еришдик ва ғалаба қозондик. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Биз яна гол уришимиз мумкин эди. Бугун тўп ўтказмоқчи эмасдик, бунга эриша олдик", - дейди Андрей Микляев.

- Абрамов кетгач сиз жамоада қандай ўзгаришлар амалга оширдингиз? 

- Биз икки йилдан буён жамоани қураяпмиз. Шу боис катта ўзгаришларни амалга оширмадик. Барчаси режа бўйича кетмоқда. 

- "Пахтакор" ҳозирча 4 очко олдинда, лекин уларни қийин ўйинлар кутиб турибди. Масалан, эртага "Бунёдкор"га қарши баҳс, кейинги турда "Насаф" билан ўйин...

- Барчаси "Пахтакор"нинг қўлида. Лекин бу футбол, бизда имкон бор экан чемпионлик учун охиригача курашамиз. Албатта "Пахтакор"нинг очко йўқотишини кутамиз, ўзимиз эса 4та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлишимиз керак. Ўтган турда 2:0 ҳисобида олдинда эдик, ўйин эса 2:2 ҳисобида тугади. Йигитлар руҳан ўзларига келиб олишганидан хурсандман. 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар