Жамшид Саидов: "Георгиев мавсум охиригача сафдан чиқди, Аюпов оилавий сабаблар билан клубдан кетди"


21 Октябрь 2015

"Локомотив" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.

"Биз охирги ўриндамиз, ҳар бир ўйинга сўнгги учрашувга тушгандек тушаяпмиз. Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Локомотив"га қарши ўйнадик. Улар ҳам, биз ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бироқ мағлубиятга учрадик. Таркибимизда бир қатор жароҳат олган футболчилар борлиги ҳам панд берди", - дейди Саидов. 

- Азиз Ибрагимов жароҳат туфайли алмаштирилдими? 

- Тактикамиз бир ҳужумчи билан қарши ҳужумда ўйнаш эди. Азиз рақиб ҳимоячиларини босимда ушлаб турди. Бироқ жароҳат туфайли уни алмаштиришга мажбур бўлдим. 

- Биринчи бўлимда ҳисоб 0:0 эди. Рақиб пенальтидан гол ура олмади, иккинчи бўлимда "Бухоро"га нима етишмади? 

- Бизга ҳужумдаги якуний зарба етишмади. Азиз белидан жароҳат олди уни ўрнига Давлатов тушди. Қарши ҳужумда ўйнадик. Йигитлар ҳар бир ўйинга ўзгача шижоат билан тушишмоқда. Олдинда 4та тур бор. 

- Жамоа олий лигада қолишига ишонасизми? 

- Охиригача курашамиз. Бухородек вилоятга олий лигада клуб керак. Таркибимизда йўқотишлар жуда кўп: Георгиев мавсум охирига қадар сафдан чиқди, Антонюк яқинда жароҳатидан қутулди, Тимур Аюпов оилавий сабаблар туфайли клубдан кетди. 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар