Мухтор Қурбонов "Бухоро" ҳар қандай жамоага хавф туғдира олади".


17 Октябрь 2015

“Бухоро”-“Шўртан”  (2:2) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов иштирок этди.

“Бугун анча чиройли ва томошабоб ўйин бўлди. Биринчи бўлим анча зерикарлироқ ўтган бўлса-да, иккинчи бўлимда мухлислар ҳақиқий футбол кўришди десам хато бўлмайди. Бу ўйинда икки очко йўқотдик десам хато бўлмайди. Сабаби 2:0 ҳисобда олдинда бора туриб, ғалабани ушлай олмаслик жуда аламли.

“Бухоро” ҳозир лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда, мен бу жамоани яраланган шерга ўхшатаман. Бунақа ҳолатда “Бухоро” ҳар қандай жамоага жиддий хавф туғдириши табиий. Шунга қарамай шогирдларимга рахмат айтаман, учрашув давомида кўрсатмаларимни деярли бехато бажаришди. Жамоамиз олдида ўнталикка кириш вазифаси қўйилган, вазифани бажариш учун боримизни бериб ишлаймиз”-деди Қурбонов.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар