"Бухоро" қимматли очколардан маҳрум бўлди.


17 Октябрь 2015

Кеча чемпионатимизнинг 25-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Бу турда “Бухоро” ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилди ва қимматли очколаридан маҳрум бўлди. Учрашув анча шиддатли ва мухлисларга ёқадиган тарзда ўтган бўлса-да, натижа эса на мухлисларни, на жамоани қониқтиргани йўқ.

Учравшувда ташаббусга эга бўлиб турган “Бухоро” 37-дақиқада қарши ҳужумни ўтказиб юборди ва гол билан жазоланди. Сарвар Жўраев меҳмонларни олдинга олиб чиқди ва биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам бухороликлар ҳужумга зўр беришди ва иккинчи қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Бу қарши ҳужумдан меҳмонлар футболчиси Зафар Полвонов унумли фойдаланди ва ҳисобни 0:2 га етказди.

“Бухоро” бу голдан сўнг тезда ўзига келиб олди ва орадан 1 дақиқа ўтгач ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 56-дақиқада Азиз Ибрагимов ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди.

63-дақиқада бухороликлар ярим ҳужумчиси Алишер Саноев ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди.

Қолган дақиқаларда “Бухоро” тўлиқ устунликга эришган бўлсада, бошқа гол киритиш насиб этмади.

Шу тариққа “Бухоро” ўз майдонида “Шўртан” билан 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайт этди ва қимматли 2 очкони йўқотди.

“Бухоро” кейинги учрашувни сафарда, Тошкентнинг “Локомотив” жаморасига қарши ўтказади. Бу учрашув 20 октябрда бўлиб ўтади.

 «Бухоро» – «Шўртан» 2:2 
16 октябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Гол: Сарвар Жўраев 37, - 0:1. Зафар Полвонов 55, - 0:2. Азиз Ибрагимов 56, - 1:2. Алишер Санаев 63, - 2:2.  
"Бухоро": 1.Сардор Қобулжонов, 7.Сухроб Неъматов, 17.Отабек Нарзуллаев, 19.Жамолидлин Убайдуллаев (79.Маъруфхон Муродов, 46), 26.Бобиржон Омонов, 63.Алишер Саноев, 80.Отабек Шукуров, 86.Руслан Мельзиддинов, 89.Азиз Ибрагимов, 93.Максимилиан Фомин, 99.Николай Чипев.
 
"Шўртан": 12.Роман Абдулов, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19.Сухроб Бердиев, 20.Дарко Станоевич, 22.Лазиз Убайдуллаев, 28.Мурод Ражабов (Самандар Шодмонов, 81), 34.Суннатилла Мамадалиев (Асрор Алиқулов, 88), 35.Сарвар Жўраев, 55.Ботир Қораев (21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 74).


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар