"Бухоро" жамоаси пахта теримида иштирок этди.


05 Октябрь 2015

Бухоронинг “Бухоро” футбол клуби мураббийлари ва футболчилари 2015 йилги пахта йиғим-терими жараёнида бевосита иштирок этишди.

Ҳаммага маълум-ки, миллий чемпионатимизда 24-турдан сўнг танафус юзага келди. Бу танафус Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Баҳрайнга қарши ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралаш босқичи доирасидаги учрашуви муносабати билан вужудга келган.

Жамоамиз навбатдаги турга тайёргарликни пойтахтда давом эттиришмоқда.

Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда пахта йиғим-терими авжига чиққан. Танафусдан фойдаланган ҳолда “Бухоро” ПФК ҳам ушбу йиғим-теримида бевосита иштирок этди. Тошкент вилояти, Ўрта-Чирчиқ туманига қарашли пахта далаларидан бирида клуб ходимлари, футболчилар ва мураббийлар дала заҳматкашларига ёрдам беришди. Далада спорт соҳасидагилар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари ёнма-ён пахта теришди ва Давлатимиз пахта хирмонига ўз улушларини қўшишди.   ФОТОГАЛЕРЕЯ


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар