Бухоролик мухлислар биринчи ўринда!


21 Сентябрь 2015

22-тур учрашувлари отда қолди. Ушбу турда “Бухоро” жамоаси ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувда жамоамизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрган мухлислар сони ПФЛ маълумотига кўра 10721 нафарни ташкил этди. 22-турда энг кўп мухлис ташриф буюрган  учрашув, “Бухоро”-“Қўқон-1912” учрашуви бўлди.

Бухорода ўтадиган деярли барча учрашувларда, мухлислар ташрифи энг юқори кўрсатгични ташкил этмоқда.

“Бухоро” ПФК мухлисларга миннатдорчилик билдиради. Келгуси тур учрашувларда бу кўрсатгич бундан ҳам юқори бўлишига ишонади ва 25 сентябр куни “Бухоро”-“Машъал” учрашувига таклиф этади.

22-турда учрашувларга ташриф буюрган мухлислар сони қўйидагича:

1.       «Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 2:0. 10721 томошабин.

2.       «Қизилқум» (Навоий) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 3:1. 7817 томошабин.

3.       «Нефтчи» (Фарғона) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 2:0. 5160 томошабин.

4.       «Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:1. 3683 томошабин.

5.       «Шўртан» (Ғузор) – «Андижон» (Андижон) – 0:0. 2478 томошабин.

6.       «Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 0:0. 2101 томошабин.

7.       «Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) – 1:0. 1205 томошабин.

8.        «Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд) – 4:2. 1012 томошабин.

“Бухоро” ПФК матбуот хизмати.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар