Жамшид Саидов: "Футболчиларимиз мухлислар ишончини оқлашмоқда".


21 Сентябрь 2015

“Бухоро”-“Қўқон1912” (2-0) учрашувидан сўнг мураббий ва журналистлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди.

“Аввалом бор бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Бугун улар катта ҳажмдаги ишни масъулият билан бажаришди. Афсус-ки, турнир жадвалидаги  ҳолатимиз барибир бизни босим остида ушлаб турибди. Ҳар бир учрашувга сўнгги учрашувга тайёрланаётгандай тайёргарлик кўришга мажбурмиз, бу эса жуда оғир. Нима бўлса ҳам футболчиларимиз мухлислар ишончини оқлашмоқда. Эртадан бошалб кейинги тур учрашувига, “Машъал” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборамиз”- деди Саидов.

-Бугун Сухроб Нематовнинг негадир ўйини қовушмади? Футболчининг муаммоси борми?

-Йўқ, ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу футбол, шундай ҳолатлар бўлиб туриши табиий ҳол. Қайсидир ўйинда футболчи ажойиб ҳаракат қилади, бошқа вазиятда ўйини қовушмайди. Бундан фожеа ясамаймиз. Нематовнинг салоҳиятини ҳамма яхши билади. Мен бугун уни ёмон ҳаракат қилди деб айта олмайман. Тўғри мухлислар назарида унинг зарбалари ўхшамадими, демак ўйини қовушмади, лекин Сухроб ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажарди ва иккинчи голга ассистентлик ҳам қилди.

-Меҳмон жамоа ҳақида фикрингиз?

-“Қўқон-1912” жамоаси мавсум давомида ёмон таассурот қолдираётгани йўқ. Жамоа ёмон эмас. Шахсан менга бу жамоа ёқди.

-Сиз жамоангизнинг олий лигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

-Бу саволга жавоб фақат худога аён. Биз қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз. Футболчиларимизга ишончимиз жуда юқори. Афсус-ки, биринчи даврада жамоа жуда кўп очколларни йўқотган. Биз охиригача курашамиз, мен шу нарсани ваъда қилишим мумкин. Бизда ҳам иштиёқ, ҳам салоҳият, ҳам имконият етарли.

-Учинчи легионеримиз, Максим Антонюк нега майдонга тушмаяпти?

-У ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ.

-Бугун Фомин ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини олди ва келаси ўчрашувни ўтказиб юборади. Уни ўрнини тўлдира оладиган футболчи борми?

-Албата бор. Заҳира ўриндиғимиз узун, у ердаги футболчилар бемалол бошланғич таркибда майдонга туша олиши мумкин. Фомин ўрнига 2-3та вариант бор, машғулотлардан келиб чиқиб бирини танлаймиз.

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар