"Бухоро" муҳм ғалабани қўлга киритди.


27 Август 2015

“Бухоро” жамоаси 20-турга келиб, ниҳоят ғалабага эришди. Кечаги баҳсда турнир жадвалида ёнма-ён бораётган икки жамоа тўқнашуви бўлиб ўтди. Шу сабабли ушбу учрашув мухлис ва мутахасисларда катта қизиқиш уйғотди.

Катта устунликка эришишига қарамай, ҳисобдаги кичик устунлик билан “Бухоро” “Андижон” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув давомида ҳар иккала жамоада голли вазиятлар вужудга келди. Айниқса мезбонлар камида 7та нақт голли вазиятларни кўкка совуришди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Отабек Шукурувнинг етказиб берган тўпини, Сухроб Неъматов голга айлантирди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, 19-дақиқада “Андижон” чамаси 25 метр масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. “Бухоро” 5 кишидан иборат жонли деворни ҳосил қилди. Жаримадан Анвар Бердиевнинг йўллаган зарбаси, жонли деворда турган Николай Чиповга тегиб, умуман бошқа йўналиш олди ва дарвоза тўрига бориб тушди. Бу вазиятда Сардор Қобулжонов ўнг бурчакга ўзини ташлаб, келаётган тўпни ишонч билан эгаллаб олиш арафасида эди, тўп эса чап бурчак сари йўналиш олди.

42-дақиқада Алишер Саноев майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва бирин-кетин, 5-6 футболчини алдаб ўтиб 20-22-метрлар чамаси узоқликдан зарба берди. Бу зарбани рақиб посбони қайтаришни уддасидан чиқолмади. Шу тариққа дастлабки бўлим “Бухоро”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин темпи ўзгармади. Асосан тўп билан мезбонлар муомала қилишди ва 99% голли вазиятларни вужудга келтира олишди, аммо бошқа гол киритиш ҳеч кимга насиб этмади.

20-турга келиб “Бухоро” ниҳоятда муҳим ғалабани қўлга киритди ва очколар сонини 9 тага етказди.

21-турда “Бухоро” сафарда “Олмалиқ” жамоасига қарши майдонга тушади. Бу учрашув 12 сентябрда бўлиб ўтади.

"Бухоро" (Бухоро)-"Андижон" (Андижон) 2:1 (2:1) 12330 томошабин
Ҳакамлар:
 Х. Рўзиев (Тошкент)-8,6, О. Абдувосилов (Тошкент)-8,5, А. Усмонов (Тошкент)-8,5, К. Расулов (Қарши)-8
Назоратчи: С. Ирматов (Тошкент). 

Голлар: Сухроб Неъматов 13, - 1:0. Анвар Бердиев 19, - 1:1. Алишер Санаев 42, - 2:1.

"Бухоро": 1.Сардор Қобулжонов, 7.Сухроб Неъматов, 17.Отабек Нарзуллаев, 45.Тимур Аюпов (19.Жамолиддин Убайдуллаев, 46), 65.Алишер Санаев, 79.Маъруфхон Муродов (26.Бобур Омонов, 76), 80.Отабек Шукуров, 85.Руслан Мельзиддинов, 90.Павел Смоляченко, 93.Максмилиан Фомин, 99.Николай Чипев (14.Вячеслав Понамарев, 77).
Захира: 12.Александр Корнейчук, 16.Жамшид Ҳасанов, 87.Нодир Давлатов, 91.Сергей Георгиев.

"Андижон": 1.Элдор Исабоев, 3.Даврон Турсунов, 5.Иқбол Бобохонов, 6.Иброҳим Отахонов, 13.Анвар Бердиев, 18.Рустам Аъзамов, 21.Жавлон Гусейнов (9.Лочин Солиев, 90), 27.Иқбол Акрамов (8.Шукур Жумабоев, 46), 28.Расул Раҳмонов, 30.Абдуллоҳ Олимов, 55.Асрор Раҳмонов (11.Абдумалик Абдуллаев, 63).
Захира: 12.Геннадий Мошняга, 2.Турсунбой Хусанов, 14.Абдулатиф Абдуқодиров, 67.Фарҳод Бекмуродов.

Огоҳлантиришлар: Сухроб Неъматов 52, Жавлон Гусейнов 60, Анвар Бердиев 80, Иброҳим Отахонов 87, Алишер Саноев 90, Отабек Нарзуллаев 90+3.

Энг яхши ўйинчилар: С.Неъматов-А.Бердиев



Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар