19-тур. "НАСАФ"-"БУХОРО". ПРЕВЬЮ


20 Август 2015

Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг 19-тури бошланишига оз фурсат қолмоқда. 19-турда “Бухоро” Қаршида “Насаф” меҳмони бўлади. Ушбу рақибларнинг олий лига мусобақаларидаги ўзаро учрашувлари статистикасини сизларга ҳавола қиламиз.

“Насаф” ҳамда “Бухоро” олий лигада жами 35 маротаба тўқнаш келишган. Устунлик қаршиликлар томонида. Учрашувларнинг 18 тасида “Насаф”, 9 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 8 учрашувда дуранг қайт этилган.

 Туплар нисбати ҳам “Насаф” томонида- 62:37

“Насаф” нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:0 бўлса, “Бухоро”да бу кўрсатгич 5:1 га тенг. Энг сермаҳсул учрашув 2000 йил Бухорода қайт этилган. Ўшанда “Бухоро” жамоаси “Насаф”ни 5:2 ҳисобида таслим қилган.

Биринчи даврадаги учрашувда Қаршиликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 62 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар