ФОМИН ВА ШУКУРОВ ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИДАН ЧАҚИРУВ ОЛИШДИ.


20 Август 2015

Келаси йилнинг январ ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 августдан 9 сентябрга қадар Словакияда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади.

Виктор Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 27 август куни Тошкентда йиғилади ва 28 августда Словакияга учиб кетади. Ушбу турнирда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакия, Саудия Арабистони, Иордания ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон U-23 мураббийлар штаби ушбу мусобақага борадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Қувонарли томони шунда-ки, "Бухоро"нинг икки нафар аъзоси ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирув олишди. Булар ҳимоячи Максимилиан Фомин, ҳамда ярим ҳимоячи  Отабек Шукуровлардир.

Олимпия терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар