Нўъмон Ҳасанов: "Бухоро" бугун биринчи даврага қараганда яхшироқ ўйнади"


16 Август 2015

"Бухоро" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

"Бугун икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. Тошкентда бизни қўллаш учун мухлисларимиз келишди, уларга катта раҳмат. Бизга кубок ўйинидаги мағлубиятдан сўнг ютуқ керак эди, йигитларим кўрсатмаларни яхши бажаришди.

"Ҳозирда футбол анча ўзгарган. Ҳозир тўпни сақлашга эътибор қилиш керак. Олдинлари ҳужумда сонга эътибор бўларди. Биз қанот ҳимоячиларидан ҳам ҳужумга қўшилишни талаб қиламиз. Шунда фаоллик ва кескинлик оширилади.

"Бухоро" бугун биринчи даврага қараганда яхшироқ ўйнади. Ўсиш борлиги кўринди. Жамоага тажрибали ўйинчилар келган. Кейинги ўйинларда "Бухоро"га омад тилайман. Бухоро катта шаҳар ва унинг кўплаб ишқибозлари мавжуд", - дейди Нўъмон Ҳасанов.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар