Жамшид Саидов: "Бугун асабий ўйин бўлишини билар эдик".


09 Август 2015

«Динамо»-«Бухоро» учрашувидан сўнг Жамшид Саидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

“Бугунги учрашув айнан мана шундай асабий тарзда кечишини билардик. Биринчи даврада “Динамо” шарафини ҳимоя қилганларнинг бир нечтаси “Бухоро”га ўтишди, бундан ташқари ҳар иккала жамоа учун ҳар бир очко олтинга тенг эди. Шу сабабларнинг барчаси бугунги ўйиннни манашунақа агрессив ва асабий бўлишига олиб келди.Бугун ҳам имкониятларимизни кўкка совурдик. Бизда бир нечта голга тортадиган вазият бўлди, афсус улардан фойдалана олмадик”-деди Саидов.

-Смоляченконинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига, кейин дарвоза чизиғига бориб тушди. Ушбу вазиятда бизнинг назаримизда тўп чизиқни кесиб ўтган эди. Сизнингча бу вазиятда гол бўлганмиди?

-Ҳозир аниқ жавоб бериш жуда қийин. Мен ҳали видеони такрор кўрганим йўқ. Биз ўтирган нуқтадан худди-ки тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгандай бўлди ва гол борга ўхшади, лекин ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатдими, демак гол бўлмаган.

Бугун барча футболчилар нимагадир ўз даражасидан паст тарзда ҳаракат қилишди. Ўйиндан олдин футболчиларда руҳий ҳолат яхши эди, лекин нима бўлди уларга тушунолмадим. Балки стадиондаги муҳит, хусусан мухлислар томонидан уларга нисбадтан жуда кўплаб провакацион ҳайқириқлар бўлгани уларни ўз ўйинларини намоиш этишга тўсқинлик қилгандир. Бундан ташқари ҳамма кўриб турибди, рақибларимиз очиқчасига уларни қўполликлар билан тўхтатиб, руҳиятига таъсир ўтказиб туришди.

Бизда орқага йўл йўқ, келаси учрашувларда жуда қийин бўлади, лекин биз ҳар бир учрашувга жиддий ҳозирлик кўрамиз ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар