"ДИНАМО"-"БУХОРО". ПРЕВЬЮ.


07 Август 2015

«Бухоро» жамоаси 17-турда ўта муҳим учрашувни ўтказади. Сафарда “Динамо” жамоасига қарши кечадиган учрашувда “Бухоро”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур.Биз одатдагидай ҳар иккала жамоаларнинг  олий лигада ўзаро учрашувлар статистикасини сизларга ҳавола этамиз.

“Динамо” ва “Бухоро” олий лига мусобақаларида жами 41 маротаба куч синашишган. Устунлик “Бухоро” томонида. Учрашувларнинг 20 тасида бухороликлар зафар қучишган. 14 учрашувда самарқандликлар ғалаба қозонишган. 7 учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Бухоро” томонида 57:51.

“Бухоро”нинг “Динамо” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 6:0 га тенг. “Динамо”да бу кўрсатгич 4:1 ва 3:0 бўлиб турибди.

Ўзаро учрашувларда “Динамо” 49 очко, “БухорО” эса 67 очко жамғарган.

Биринчи даврада Бухорода бўлиб ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби қайт этилган эди. Қизиқ томони шунда-ки, самарқандликларнинг голига ҳозир “Бухоро” футболчисига айланган Николай Чипев муаллифлик қилган. “Бухоро”нинг голига эса Жамшид Ҳасанов муаллифлик қилган эди.

Тайёрлади: "Бухоро" матбуот котиби Азиз Салихов.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар