Жамшид Саидов: "Кейинги учрашувларда ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз".


03 Август 2015

“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иккинчи бўлиб мезбонлар устози иштирок этди.

- Бугунги учрашув учун шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларга хурсандчилик улашмоқчи эдик. Афсуски, кучли рақиб бунга йўл қўймади. Лекин бугун омадимиз чопмади. Яхши ўйнадик. Кўплаб голли вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга келганда оқсадиқ. Футболда “сен урмасанг сенга уришади” деган нақл бор. Бу ибора бугун ўз исботини топди. Ўтказиб юборилган голларда Корнейчукни айбдор, деб ўйламайман. Ютқаздикми, демак ҳамма айбдор. “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. “Бухоро” жамоаси иккинчи давра олдидан 85 фоизга янгиланди. Баъзи футболчилар учрашув арафасида жамоамиз сафига қўшилишди. Тайёргарлик учун етарли вақт бўлгани йўқ. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Лекин кейинги учрашувларда янада кучлироқ бўламиз ва ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз, деб ўйлайман. Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар бизга ишонишда давом этишса, ўйлайманки ғалабалар билан ишқибозларни хурсанд қила оламиз, - дейди Жамшид Саидов.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар