"Бухоро" ПФК ЎЗ МУХЛИСЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛЛАШТИРАДИ.


29 Июль 2015

“Бухоро” футболчилари “Бунёдкор”га қарши тайёргарликни давом эттиришмоқда. Ушбу учрашув бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.

Давралар оралиғида жамоа таркибида катта ўзгаришлар юз берди ва ҳалиям юз бермоқда. Ўзбекистон трансфер ойнаси 15 августга қадар очиқ бўлишини инобатга олсак, “Бухоро”да яна ўзгаришлар бўлиши мумкин.

“Бухоро” ПФК ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, иккинчи давра бошланиши олдидан ўз мухлислари билан катта учрашув ташкиллаштирмоқда. Ушбу учрашувда бугунги кунга келиб “Бухоро” таркибига келиб қўшилган янги футболчилар таништирилади. Умуман олганда ушбу учрашувда мухлислар ўзлари истаган саволларга жавоб топиш мақсадида, у ёки бу футболчи ва мутахасисга шахсан ўзлари савол билан мурожаат қилиб, жавоб топиш имконияти берилади.

Учрашувга барча ашаддий ишқибозларни таклиф этиб қоламиз. Бундай имкониятни ўтказиб юборманг.

Ушбу учрашув Бухоро шаҳридаги “Касаба уюшмаси” биносининг анжуманлар залида бўлиб ўтади (мўлжал: “Бухоро” спорт мажмуаси рўпарасидаги Узтелеком биноси ёнида).

Мухлислар билан учрашув эртага, яъни 30 июль, соат 12:00да бошланади.

Бу тардбирни ёритиб бориш мақсадида Бухоро ҳамда бошқа вилоятларда фаолият юритаётган барча телевидение, радио ва газета журналистларини таклиф этиб қоламиз.

Қўшимча маълумот учун телефон: +99891 923 11 14


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар