"БУХОРО"-"БУНЁДКОР" УЧРАШУВИГА ҲАКАМЛАР ТАЙИНЛАНДИ.


28 Июль 2015

Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг биринчи давраси якунланганига қарийб бир ой бўлди. Яна бир неча кундан сўнг “Карвон” ўз йўлини давом эттиради.

2 август куни олий лига жамоалари иккинчи даврани бошлаб юборишади.

Элитада Бухоро шахри шарафини ҳимоя қилаётган “Бухоро” жамоаси 16-турни ўз майдонида ўтказади. Ушбу турда бухороликлар меҳмони Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бўлади.

Яқинда ПФЛ ушбу учрашувда ишлайдиган ҳакамларни тайинлади. Унга кўра, андижонлик Тимур Тўхтасинов “Бухоро”-“Бунёдкор” учрашувининг бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари Маражабов ва Абдураҳмоновлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам қаршилик Қосимов.

Ушбу учрашувда ҳакамлар ҳаракатини баҳолаш мақсадида Серазетдинов назоратчи этиб тайинланди.

Олий лига. 16-тур. 2 август (якшанба)

«Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар