"БУХОРО" ТОШКЕНТДАГИ ЙИҒИННИ ЯКУНЛАДИ.


27 Июль 2015

“Бухоро” жамоаси Тошкентда ташкиллаштирилган йиғинни якунлаб Бухорога қайтиб келди. Жамоа биринчи давра якунланганидан сўнг қисқа муддатли танафусдан сўнг пойтахтда йиғилиб иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган эди.

7 июлдан 26 июлга қадар давом этган йиғин давомида жамоа уч маротаба назорат учрашувини ўтказди. Дастлаб “Локомотив” ёшларига қарши кечган баҳсда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккинчи учрашув эса “Шўртан”га қарши бўлиб ўтди ва 4:1 ҳисобида ғузорликларнинг ғалабаси билан якунланган эди. Сўнгги назорат учрашувида эса “Олмалиқ”  ёшлари билан 3:3 ҳисоби қайт этилди.

Жамоани расман тарк этганлар ва янги келганлар тўғрисида яқин кунлар ичида расмий хабар берилади.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар