"БУХОРО"-"СЎҒДИЁНА" УЧРАШУВИ БОШЛАНИШ ВАҚТИ МАЪЛУМ.


29 Июнь 2015

Биринчи давра ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Дастлабки давранинг сўнгги учрашувини “Бухоро” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.

Куни-кеча ушбу учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси тасдиқланди. Унга кўра бош ҳакамлик тошкентлик Толибжонов зиммасига юклатилди. Унга қанотларда Фозилов ва Мажидов ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси Мустафин.

«Бухоро» (Бухоро) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Бундан ташқари ушбу учрашув бошланиш вақти ҳам маълум бўлди. “Бухоро”-“Сўғдиёна” учрашуви соат 19:30 бошланадиган бўлди.

Олий лига-2015. 15-тур. 1 июль (чоршанба)

“Бухоро” спорт мажмуаси. Соат 19:30.

“Бухоро” (Бухоро) – “Сўғдиёна” (Жиззах)

Бир кун олдин ёшлар лигаси доирасида ушбу жамоалар ёшлари майдонда ҳисоб-китоб қилишади. Бу учрашув эса соат 17:30 да “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси. 15-тур. 30 июнь (сешанба)

“Бухоро” спорт мажмуаси. Соат 17:30.

“Бухоро” (ёшлар)-“Сўғдиёна” (ёшлар)


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар