АЛАМЛИ МАҒЛУБИЯТ...


27 Июнь 2015

Кеча Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Бухоро" "Нефтчи"га қарши баҳс олиб борди ва аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Учрашувда турнир жадвалининг учинчи поғонасида бораётган жамоага қарши бухороликлар жуда ишончли ва эркин ҳаракат қилишди. Учрашувдан олдин мухлис ва мутахасислар фарғоналикларнинг жуда йирик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилишган эди, лекин "Бухоро" бу хаёлларнинг бари сароб эканлигини амалда исботлади.

Мезбонлар билан тенгма-тенг кураш олиб борган "Бухоро" ҳимоядаги ягона хатодан сўнг жазоланди. "Бухоро" ҳимоячиси дарвозаси ёнидан тўпни қайтараман деб тўпга зарба берди, зарба эса жуда кучсиз чиқади ва 11 метрлик нуқта устида турган Акмал Холматовнинг шундоққина оёғига келиб тушади, Холматов бу нуқтадан ҳеч қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилиб, "Нефтчи"га ғалаба келтирди.

Голдан сўнг бир муддат мезбонлар босим ўтказишга уринишди, лекин "Бухоро"нинг қарши ҳужумлари жуда хавфли тус ола бошлагач, "Нефтчи" энди ҳимояга кўпроқ урғу бера бошлади.

 Қарши ҳужумларнинг бирида Жамшид Ҳасанов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо гол кирита олмади.
Шу тариққа тенгма-тенг кечган учрашувда "Бухоро" мағлуб бўлди.

Кейинги учрашувда "Бухоро" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув жамоамиз учун ўта муҳим ҳисобланади. Турнир жадвалида бу иккала жамоа ёнма-ён боришмоқда ва жиззахликлар "Бухоро"дан нақд 8 очкога илгарилаб кетишди. 
Ушбу учрашув 1 июль куни (чоршанба) бўлиб ўтади.
"Бухоро" учун мавсумдаги асосий баҳсларидан бири бўлиши кутилаётган ушбу учрашувга барча-барча мухлисларни стадионга таклиф этамиз.  

«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро) 1:0
26 июнь 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони.
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Гол: Акмал Холматов 38, - 1:0 (Дилёрбек Эрматов). 
“Нефтчи”: 30. Евгений Черемисин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Айбек Нурбоев, 7. Мансур Саидов, 8. Акмал Холматов, 9. Шерзод Ҳакимов, 11. Отабек Ҳайдаров, 20. Дилёр Ирматов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Сардор Раҳмонов, 38. Аббос Махситалиев
Захира: 1. Сергей Смородин, 6. Бахтиёр Ёқубов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 28. Абдуллоҳ Олимов, 44. Умиджон Қодиров

“Бухоро”: 12. Александр Корнейчук, 3. Саидкомил Акбаров, 5. Вадим Кравческу, 7. Суҳроб Неъматов, 8. Виталий Пламадела, 9. Нозим Умуров, 14. Вячеслав Понамарёв, 16. Жамшид Ҳасанов, 17. Отабек Нарзуллаев, 19. Жамолиддин Убайдуллаев, 26. Бобуржон Омонов.
Захира: 21. Фарруҳ Турдалиев, 4. Ҳасан Асқаров, 11. Отабек Исроилов, 15. Равшан Асланов, 18. Дилявер Абибуллаев, 20. Ислом Холиқов, 70. Акобир Тўраев

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар