РУСТАМ МИРСОДИҚОВ:"БУХОРО" ФУТБОЛЧИЛАРИ РУХАН СИНИБ ҚОЛИШГАН".


19 Июнь 2015

“Бухоро”-“Металлург” (0:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди.

“Бугун жуда иссиқ ҳавода ҳар иккала жамоа футболчилари жуда қийналишди. Бугун биз ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ҳисоб анча йирик бўлишига қарамай, бу ғалабани жуда қийинчилик билан қўлга киритдик.

Рақиб жамоа анча мазмунли ўйнади, лекин футболда сен урмасанг сенга уришади деган нақл бежизга айтилмайди ва барча бу гапларнинг исботини кўрди. Бизда 4-5 та имконият бўлди ва шулани 3 тасини голга айлантирдик. “Бухоро”да биздан ҳам кўпроқ имконият бўлди, лекин улар гол уришни уддасидан чиқишмади.

Рақибимизнинг биздан олдинги бир нечта учрашувларини кўриб, таҳлил қилгандик. Анча жиддий рақиб эканлиги “Локомотив”га қарши учрашувларини кўрибоқ билардик. Менимча бухороликлар руҳан синиб қолишган. Ўйин борасида доим барча рақибларига нисбатдан устунлик қилишади, лекин охир-оқибат ютқазиб қўйишяпти. Бугун ҳам шунинг гувоҳига айландик” – дея ўз сўзини якунлади Мирсодиқов.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар