Яна очко йўқотилди


19 Июнь 2015

Кеча Бухоро шаҳрида “Бухоро”-“Металлург” учрашуви бўлиб ўтди. Мавсумда ғалаба қозонмаган ягона жамоа, “Бухоро” бу сафар ҳам ижобий натижа қайт эта олмади ва 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Учрашувдан аввал “Бухоро” жамоасининг собиқ футболчилари Девид Ония ва Константин Новиковни хотирлаб бир дақиқа сукут сақланди.

Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлиннинг хуштаги чалиниши билан мезбонлар ҳужумга ташланишди ва бир неча маротаба голли вазиятларни вужудга келтиришди. Айниқса Сухроб Нематовнинг кучли зарбаси жуда хавфли чиқди, афсус тўп дарвоза тўрига эмас, устунига тегиб қайтди.

Шу куни қарши ҳужумда ўйнаган бекободликлар деярли барча қарши ҳужумлари гол билан якунланди. “Металлург” биринчи бўлимда Абдужабборов ва Нўъмоновнинг голлари эвазига икки тўп киритган бўлсалар, сўнгги дақиқада Нурматов бухороликлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод) 0:3 
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Саиджон Абдужабборов 32, Аюбхон Нўъмонов 40, Шахзод Нурматов 90 (Руслан Вагапов)
"Бухоро": 12.Александр Корнейчук, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳасан Асқаров, 5.Вадим Кравческу, 7.Суҳроб Неъматов, 9.Нозим Умуров, 14.Вячеслав Пономарев, 16.Жамшид Ҳасанов, 17.Отабек Нарзуллаев, 19.Жамолидддин Убайдуллаев (18.Дилявер Абибуллаев, 54) (77.Алибобо Раҳматуллаев, 80), 20.Ислом Холиқов (8.Виталий Пламадела, 40). 
Захира: 25.Шоҳжаҳон Насимов,  15.Равшан Асланов, 23.Богдан Хауши, 39.Баҳром Нарзуллаев, 

"Металлург": 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Шахзодбек Нурматов, 14.Даврон Каримқулов, 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Мурод Тошматов, 77.Саиджон Абдужабборов, 88.Жавлон Мирабдуллаев. 
Захира: 32.Сухроб Султонов, 6.Дилмурод Каримов, 15.Алишер Зиёвуддинов, 17.Нозим Эсонов, 21.Сардор Расулов, 23.Миртўра Акбаров, 55.Зоҳид Абдуллаев.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар