"НАВБАҲОР"-"БУХОРО". ПРЕВЬЮ


06 Июнь 2015

Яна бир неча соатлардан сўнг Намангандаги “Навбаҳор” стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор”-“Бухоро” учрашуви бошланади. Биз анъанамизга содиқ қолган ҳолда ушбу жамоаларнинг ўзаро олий лига тарихидаги учрашувлари статистикасини сизларга ҳавола қиламиз.

“Бухоро” ушбу рақиб билан олий лигада шу кунга қадар 44 бор майдонда куч синашган.

Ғалаба қозониш борасидаги устунлик бугунги майдон эгалари тарафида. “Навбаҳор” 23 учрашувда рақибни мағлубиятга учратган. Ўз навбатида бухороликлар 14 бор ғалабани тантана қилишган. Етти ўйинда эса кучлар тенг келган.

Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 79:50, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Наманганда ўтган учрашувда "лочинлар" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Жамоаларнинг Наманганда бўлиб ўтган 2014 йилги мавсумдаги тўқнашувида “лочинлар” 4:1 ҳисобида ғолиб бўлишган. “Навбаҳор”нинг барча голларига Руслан Качур муаллифлик қилганди. “Бухоро”нинг ягона голини Сухроб Нематов чиройли тарзда, майдон марказидан туриб киритгани ҳалигача эсдан чиққани йўқ.

 Бу қизиқ: “Бухоро” жамоаси 2011 йилги мавсумдан буён Намангандаги сафардан сўнг голсиз қайтмаган. Яна бир қизиқ маълумот,  бугунги учрашув “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари олий лиганинг айнан 12-турида ўзаро тўқнаш келишларининг учинчи бори сифатида қайт этилади. Бундан олдин 1993 йилги мавсумнинг 12-турида (“Навбаҳор”-“Нурафшон” 1:0) ҳамда 1994 йилги мавсумнинг 12-турида (Навбаҳор”-“Нурафшон” 1:2) ушбу жамоалар баҳслашишган эди.

Рақибларнинг ўзаро учрашувлари натижалари

1992 йил

"Навбаҳор" - "Нурафшон" - 2:1

1993 йил

"Навбаҳор" - "Нурафшон" - 1:0

1994 йил

"Навбаҳор" - "Нурафшон" - 1:2

1995 йил

"Навбаҳор" - "Нурафшон" - +:-

1996 йил

"Навбаҳор" - "Нурафшон" - 3:0

1997 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 6:1

1998 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 2:1

1999 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 1:1

2000 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 5:1

2001 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 6:1

2002 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 3:0

2003 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 2:1

2004 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 3:1

2005 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 2:0

2006 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 1:0

2007 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 2:1

2008 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 0:1

2009 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 1:1

2011 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 1:0

2012 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 1:1

2013 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 2:3

2014 йил

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 4:1

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар