РАСМАН! ЖАМШИД САИДОВ "БУХОРО" БОШ МУРАББИЙИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ!


03 Июнь 2015

Мана Ўзбекистон чемпионатининг 11 тури ортда қолди. Жамоалар турнир жадвалида медалларга даъвогарлар, ўртамиёналар ва аутсайдерларга бўлина бошлашди. Афсус-ки, Бухоро вилоятининг олий лигадаги ягона вакили, “Бухоро” жамоаси айнан учинчи тоифа, аутсайдерлар тоифасида қолиб кетмоқда.

12-турга келиб “Бухоро” бор йўғи 2 очко жамғарган ҳолда сўнгги, 16 поғонадан муқим жой олиб улгурди. Ушбу ҳолат “Бухоро” жамоаси тарихида умуман бўлмаган ҳолатдир. Ушбу гапимизнинг исботи сифатида қуйидаги статистикани сизларга ҳавола этамиз.

“Бухоро” жамоасининг Ўзбекистон олий лигаси чемпионатларида 12-турга келиб қайт этган натижалари:

1992 йил-20 очко                                             

1993-18 очко

1994-27 очко

1995-25 очко

1996-26 очко

1997-13 очко

1998-20 очко

1999-18 очко

2000-15 очко

2001-15 очко

2002-20 очко

2003-13 очко                       

2004-13 очко                                                           

2005-12 очко

2006-19 очко

2007-7 очко

2008-12 очко

2009-6 очко

2010 йил-биринчи лига

2011-18 очко

2012-12 очко

2013-16 очко

2014-13 очко

2015-2 очко

Кўриб турибсиз-ки, ушбу мавсумдаги қайт этилаётган натижалар энг ёмон натижа сифатида тарихда қолмоқда. Ушбу ҳолат табиий-ки, на мухлислар, на жамоа раҳбариятини қониқтиради.

Шу моносабат билан раҳбарият томонидан жамоа мураббийлар штабида жиддий ўзгартиришлар амалга оширилди. Жамоада Мочиновдан сўнг вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарган Шуҳрат Файзиев истеъфога чиқарилди. Ундан ташқари жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Нурилло Ҳабибов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Евгений Антоненко ҳам истеъфога чиқарилди.

Кеча жамоа аъзолари билан ташкиллаштирилган йиғилишда, расман Жамшид Саидов жамоанинг бош мураббийи сифатида таништирилди.

Бундан буён жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббийи лавозимига Кадимов Вюгар тайинланди.

Катта эҳтимол билан даврозабонлар мураббийи этиб Сергей Захарецкий тайинланади. Бугун у ҳам Бухорога ташриф буюриши кутилмоқда. Булардан ташқари жамоага яна 2-3 та мураббийлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Жамоа раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоада директор вазифасида ишлаб келган Амрилло Нажмиддинов ўрнига Алишер Рустамов иш бошлади.

Биз ушбу мураббийлар штабига омадлар тилаб қоламиз ва жамоани ушбу инқироздан олиб чиқишларига ишонамиз.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар