РАСМАН! АЛЕКСАНДР МОЧИНОВ ИСТЕЪФОГА ЧИҚАРИЛДИ!


21 Май 2015

«Бухоро” жамоаси ушбу мавсумда ўта мувофақиятсиз иштирок этиб келмоқда. Чемпионатнинг 9 турида атиги 2 очко жамғариб, турнир жадвалининг сўнгги пағонасидан ўрин олиб турибди. Бу натижа эса табиий-ки, клуб мухлислари ва раҳбарларини асло қониқтирмайди ва шу сабабдан жамоага янги “қон қуйиш “кераклиги яққол сезила бошланди.

Сўнгги 9-турда “Бухоро”  ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, жамоа раҳбарияти бош мураббий Александр Мочиновни истеъфога чиқарди.

Бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Анатолий Курлаевга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Шу тариққа олий лига жамоалари орасида ушбу мавсумда энг биринчилардан бўлиб “Бухоро” мураббий алмаштиришга мажбур бўлди.

Биз Александр Мочиновнинг қилган барча меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келаси фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Мухлисларни бир савол, жамоа бошқарувини ким ўз қўлига олади деган савол қийнаётган бўлиши табиий. Куни-кеча клуб аъзолари ва раҳбарият йиғилиш ўтказиб, жамоанинг кейинги тақдири тўғрисида ойдинлик киритилди.

Жамоада бош мураббийга ёрдам бериб келган бухоролик мутахасис, Шуҳрат Файзиев вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариши белгилаб қўйиилди.

“Бухоро” футболчилари 10-турга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган ва машғулотларни айнан Шухрат Файзиев олиб бормоқда. Мураббийлар штабида ҳозирча  бошқа ҳеч қандай ўзгаришлар рўй бергани йўқ.

Биз мураббийлар штаби ва футболчиларга келгуси ўйинларда фақат омадлар тилаб қоламиз ва ишонамиз-ки, улар бухоролик содиқ ва ашаддий мухлисларга жуда ва жуда узоқ кутилган ғаолабани тақдим этадилар.

П.С: “Бухоро” навбатдаги тур учрашувини сафарда, Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади. Учрашув  23 май (Шанба) куни бўлиб ўтади.

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар