Ҳамиджон Актамов: «Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик»


17 Май 2015

"Бухоро" - "Қизилқум" жамоалари учрашувидан сўнг, матбуот анжуманига меҳмонлар Ижрочи директори Ҳамиджон Актамов ташриф буюрди.

- Бу йилги мавсумнинг сафардаги дастлабки ғалабасини қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз, - деди Ҳамиджон Ғуломович. - Ўйинда гарчи мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, якунда йигитлар учрашув ҳакам ҳуштаги чалингунга қадар давом эттишини исботлай олишди. Иккинчи бўлимда таркибда амалга оширган ўзгаришларимиз ўз самарасини берди. Бутун ўйин давомида бизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат! Бухорода стадионнинг ўзидан туриб навоийлик олти юз нафарга яқин мухлис кузатиб борди. Уларнинг ҳурмати учун ҳам бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик. Ишончни оқлашгани учун йигитларга катта раҳмат!

"Бухоро" ҳам кучли жамоа. Биз рақибни пухта ўрганганимиз ва уларга қарши муносиб тактика танлай олганимиз эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бухороликларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Кейинги пайтда хорижлик мутахассис излаётганимиз ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганига келсак, ҳозирча бу ҳақда гапириш ортиқча. Юрий Лукин ажойиб инсон, тажрибали мутахассис. Биз у билан ишлашда давом этамиз. Ҳали Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш йўлида қиладиган ишларимиз талайгина. Муҳими, бизни муносиб қўллаб-қувватлаётган Навоий вилояти ҳокимлиги, ҳомийларимиз ва кўпсонли ишқибозларимиз ишончини оқлаш учун бор куч ҳамда имкониятимизни ишга соламиз.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар