"БУХОРО"-"ҚИЗИЛҚУМ". ПРЕВЬЮ


15 Май 2015

Ўзбекистон миллий чемпионатининг 9-тур учрашувларига старт берилди.  Ушбу турда Бухоронинг “Бухоро” жамоаси 16 май, шанба куни “Бухоро” спорт мажмуасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади, учрашув соат 18:30да бошланади.

Анъанага кўра ўйиндан олдин ҳар иккала жамоанинг ўзаро учрашувлар тарихи ва статистикаси билан таништириб ўтамиз.

 “Бухоро” ҳамда “Қизилқум” жамоалари олий лига мусобақаларида ўзаро 28 маротаба тўқнаш келишган. Бу жамоаларнинг дастлабки тўқнашуви 2000 йилда қайт этилган ва ўша учрашувда “Бухоро” сафарда ўйнашига қарамай 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Константин Павловский “Қизилқум”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Равиль Шояхметов ўз дарвозасини ишғол этиб ҳисбни тенглаштирган эди. Шундан сўнг Вали Келдиев, Илхом Умуров ва Улуғбек Бақоевларнинг киритган голлари эвазига “Бухоро” дастлабки учрашувда ғалаба қозонган эди.

Ушбу ғалаба бугунги кунга қадар “Бухоро”нинг “Қизилқум” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси сифатида қайт этилмоқда. “Қизилқум”нинг эса “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:0 га тенг.

Умумий учрашувларга кўра, кичкина устунлик навоийликлар томонида. “Қизилқум” 14 марта “Бухоро”ни мағлуб этган бўлса, “Бухоро” эса ушбу рақибни 10 марта мағлуб эта олган. Ушбу рақиблар ўртасидаги баҳсларнинг 4тасида ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 34:46 “Қизилқум” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Бухоро” 34 очколик, “Қизилқум” эса 46 очколик бўлган.

Дастлабки учрашув: 22.06.2000. 19-тур. “Қизилқум”-“Бухоро” 1:4

Сўнгги учрашув: 02.10.2014 “Бухоро”-“Қизилқум” 0:1

“Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси: 22.06.2000 “Қизилқум”-“Бухоро” 1:4

“Қизилқум”нинг энг йирик ғалабаси: 15.06.2002 “Қизилқум”-“Бухоро” 5:0

Энг сермаҳсул дуранг: 21.08.2005 “Қизилқум”-“Бухоро” 2:2

Энг сермаҳсул учрашув: 03.10.2009 “Бухоро”-“Қизилқум” 3:5

 

Бухоро (Бухоро)

Учрашув

28

Ғалаба

10

Дуранг

4

Мағлубият

14

Киритилган тўплар

34

Ўтказиб юборилган тўплар

46

Тўплар нисбати

-12

Энг йирик ғалаба

4:1

Энг йирик мағлубият

0:5

Энг сермаҳсул учрашув

3:5

Энг сермаҳсул дуранг

2:2

Очколар

34

 

Қизилқум (Навоий)

Учрашув

28

Ғалаба

14

Дуранг

4

Мағлубият

10

Киритилган тўплар

46

Ўтказиб юборилган тўплар

34

Тўплар нисбати

12

Энг йирик ғалаба

5:0

Энг йирик мағлубият

1:4

Энг сермаҳсул учрашув

5:3

Энг сермаҳсул дуранг

2:2

Очколар

46

 Тайёрлади: "Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар