"БУХОРО" ЎЗБЕКСИТОН КУБОГИДАГИ БАҲСЛАРИНИ БОШЛАЙДИ.


27 Апрель 2015

Эртага, 28 апрель куни Ўзбекистон кубоги 1/16 финал баҳсларига старт берилади. Ушбу босқичдан бошлаб олий лига клублари баҳсга киришишади.

Бухоронинг “Бухоро” жамоаси ушбу босқичда биринчи лига вакили, Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоаси меҳмони бўлади.

Яқинда ПФЛ томонидан ушбу учрашувни бошқарадиган ҳакамлар тасдиқланди. Унга кўра “НБУ-Осиё”-“Бухоро” учрашувига Вадим Агишев бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда Снетков ва Лушин ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси Сайфиддин Эрматов.

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

П.С: 1/16 финал баҳслари битта учрашувдан иборат бўлиб, мағлуб бўлган жамоа Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги ўз иштирокини якунлайди.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар