6-тур:"БУХОРО"-ОЛМАЛИҚ". ПРЕВЬЮ


25 Апрель 2015

Олий лиганинг 6-турида "Бухоро” ўз майдонида Олмалиқнинг “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашувни Ҳасан Рўзиев бошқариб боради.

  «Бухоро» (Бухоро) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 

25 апрель 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 18:00 

Ҳакамлар: Х.Рўзиев, Р.Фозилов, М.Маджидов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: Д.Роман.

“Бухоро” ва “Олмалиқ” олий лигада 12 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 7та ўйинда ғолиб бўлган, “Бухоро” 4 марта бу рақибни мағлуб этган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Олмалиқ” томонида - 24:13. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 13 очкога эга бўлган бўлса, “Олмалиқ” 22 очкони қўлга киритган.

“Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 6:1.

Бухорода бўлиб ўтган барча учрашувлар: 
25.10.2014 «Бухоро» - «Олмалиқ» 2:1
20.04.2013 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:0
15.06.2012 «Бухоро» - «Олмалиқ» 0:1
09.04.2011 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:0
10.06.2009 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:3
04.10.2008 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 3тасида ғалаба қозонган. Қолган учта баҳсда“Олмалиқ” сафарда бўлишига қарамай рақибни мағлуб этишга муваффақ бўлган. 

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар