Александр Мочинов: " Бугун ҳам яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик".


20 Апрель 2015

“Андижон” ва “Бухоро” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашув якунланганидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида бухороликлар устози Александр Мочинов иштирок этди.

- Аввало “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли ҳамда оғир ўтди. Аммо мезбонлар ғалабани осонликча қўлга киритишгани йўқ. Бугун мухлислар уларни муносиб қўллаб-қувватлашди. Қолаверса, андижонликлар ҳам тўртта учрашувдан бери ғалаба қозона олишмаётганди. Ўйин тўғрисида нима дейишим мумкин? Бугун майдоннинг ҳолати яхши эмасди, шу боис ўйин қийин ўтишини билгандик. Бундан ташқари бундай ёмғирда тўп тепиш ҳам осон эмасди. Шунга қарамай, ўйин қизиқарли ўтди ва бугунги баҳс мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Очко олиш учун иккала жамоа ҳам кескин кураш олиб борди. Чунки биз ҳам, “Андижон” ҳам мусобақа жадвалида пастки ўринларда эди. Бугун иккала жамоага ҳам очко керак эди. Шунга мос ўйин бўлди.

Жамоаси мағлубиятга учраётган вақтда ҳар қандай мураббий эҳтиросларга берилади. Мен ҳам баъзи вазиятларда асабларимни жиловлай олмадим. Лекин бу билан ҳакамларга норозилигимни билдирганим йўқ. Ўйлайманки, Равшан Эрматов ўйинни ёмон бошқармади. Бугун яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Тўртта хавфли вазиятнинг биттасини голга айлантирган бўлсак, мезбонлар пенальтини инобатга олмаганда икки-учта вазиятдан 2 та гол уришди. Бу футбол ва унда кўпроқ гол урган ютади. Аввалги ўйинларда ҳам имкониятлардан фойдалана олмаганимиз эвазига очколарни бой бергандик.

Бугун “Андижон” ўз майдонида дастлабки учрашувни ўтказди. Албатта, уйда ўйнаш осон бўлмайди. Чунки ўз майдонида ҳар бир жамоа фақат ғалабани ўйлаб тўп суради ва бу ўзига яраша босимни юклайди. Бугун мезбонлар юқори иштиёқ эвазига ҳам ғалаба қозонишди"-деди Мочинов.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар