"Бухоро" сафардан қуруқ қайтди.


19 Апрель 2015

5-турдан ўрин олган барча учрашувлар якунланди. Ушбу турда “Бухоро” жамоаси сафарда “Андижон”га қарши майдонга тушди.

“Андижон” жамоаси “Соғлом авлод” стадионида чемпионатнинг очилиш учрашувини ўтказди. Гарчи ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамай, кўп минг сонли мухлислар стадионга ташриф буюришди. Учрашув олдидан Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов сўзга чиқиб, футболчи ҳамда ишқибозларни табриклади.

Иккала жамоа ҳам мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмагани учун бу ўйин кескин ўтиши олдиндан маълум эди. Қолаверса, иккала жамоада ҳам бир очкодан бор эди. Ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамай баҳс кескин ўтди ва мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.
Дастлабки дақиқалардан майдон эгалари ҳужумга ўтишди. Аммо бухороликлар ҳам Андижонга очко олиш мақсадида келишганини яшириб ўтиришмади. Мезбонларнинг фаолликлари биринчи бўлим охирида ўз самарасини берди. 40-дақиқада Абдумалик Абдуллаев ўзига яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Ҳужумчи рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Унинг дастлабки зарбасидан кейин Фарруҳ Турдиалиев тўпни қайтарган бўлса-да, Абдуллаев иккинчи уринишда дарвозани аниқ ишғол этди. Голдан сўнг мезбонларнинг фаоллиги янада ошди. 

Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Равшан Эрматов “Бухоро” дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Иброҳим Отахонов тепган тўпни Турдиалиев қайтарди. Аммо ҳакам пенальтини қайтатдан тепиш кераклигини айтди. Иккинчи уринишда Отахонов дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Бунинг устига ўйин охирларида андижонликлар чарчаб қолишди ва устунлик меҳмонларга ўтди. Натижада “Бухоро” ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев 79-дақиқада ўртадаги фарқни биттага қисқартирди. Шундан сўнг мағлубиятдан қутулиб қолиш мақсадида меҳмонлар яна олдинга ташланишди. Аммо андижонликлар ҳисобни сақлаб қолган ҳолда ғалабани қўлга киритишди. 

Таркиблар:
“Андижон”: Мошняга, Турсунов, Отахонов, Вуйович, Абдуллаев, Васильев, Аъзамов (Абдуқодиров, 89), Гусейнов, Асқаралиев (Ғаффоров, 73), Р.Раҳмонов, Шотурсунов (Жумабоев, 67).

“Бухоро”: Турдиалиев, Акбаров, Асқаров (Убайдуллаев, 46), Кравческу, Неъматов (Исроилов, 63), Пламедела, Тожиев, Нарзуллаев, Абибуллаев, Хауши, Умаржонов (Ҳасанов, 21).


«Андижон» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:1. 10707 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент) – 9,3, А. Расулов (Тошкент) – 9,2, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,0, Р. Копадзе (Фарғона) - 9
Назоратчи: В. Валицкий.
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Голлар: А. Абдуллаев (40), И. Отаханов (45, пенальти) – О. Нарзуллаев (79).
Огоҳлантиришлар: Р. Раҳмонов (28), И. Отаҳонов (33), Д. Турсунов (80) – Ҳ. Асқаров (26),
О. Исроилов (81), Б. Хауши (84).
Энг яхши ўйинчилар: А. Абдуллаев – Д. Абибуллаев.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар