Александр Мочинов: "Ғалабали онлар ҳали олдинда".


13 Апрель 2015

«Бухоро»-«Насаф» (0:2) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр Мочинов ташриф буюрди.

“Аввалом бор рақиб жамоани хақли ғалаба билан табриклаб қоламан. Гарчанд биз бугун мағлуб бўлган бўлсак-да, ўйлайманки мухлисларимизга ушбу футбол маъқул келди. Уларнинг учрашув якунидан сўнг ҳар иккала жамоани бирдек қарсаклар билан кузатиб қўйишгани бунга яққол мисол бўлса керак”- дея гап бошлади Мочинов.

-Бугун “Насаф”да 3-4 та имконият бўлди улар шуни иккитасини голга айлантира олишди, бизда эса жуда кўплаб имкониятлар кўкка совурилди...

-Сен урмасанг сенга уришади деган нақл яна бир бор бугун ўз исботини топди, бунинг устига рақибинг “Насаф” даражасидаги жамоа бўлса. Чемпионлар лигаси иштирокчиси ўз имкониятини ҳамма вахт ҳам кўкка совуравермайди.

Бугун ўйин борасида биз хеч бир жабхада мағлубиятга учраганимиз йўқ, буни ҳамма кўрди. Голли вазиятлар ҳам бизда бир неча марта кўпроқ ҳам бўлди, аммо сиз айтганингиздай, биз улардан фойдалана олмадик, рақиблар эса фойдаланишди. Бу футбол, футбол эса хатоларни кечирмайди.

Ўтказилган тўрт учрашувлар ичида бугунги ўйинимизни ўтганларига нисбатдан анча мазмунлироқ деб баҳолайман. Сабаби оддий, жамоанинг 80% янги, жамоанинг айнан жамоа бўлиб шаклланиши учун вақт керак ва мана бугун кўриб турибмиз-ки, жамоа ўйиндан-ўйинга очилиб бормоқда.

Ҳамма гап вақтга бориб тақалади, лекин футболда камдан-кам ҳолларда жамоага вақт берилади, раҳбарлар эса албатта фақат натижани талаб қилишади. Шу сабабдан хатолар устида ишлашда давом этамиз ва албатта ғалабали онлар ҳали олдинда эканлигига ишонамиз”-деб ўз сўзини якунлади Александр Мочинов.

"Бухоро" ПФК матбуот хизмати.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар