"БУХОРО"-"ДИНАМО". ПРЕВЬЮ


19 Март 2015

Олий лиганинг иккинчи турида икки қўҳна шаҳар вакиллари бир-бирларига қарши майдонга тушишади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари доимо мухлис ва мутахасислар диққат марказида бўлиб келган.

“Бухоро” ва “Динамо” жамоаларинг ўзаро учрашувлар статистикасини сизларга ҳавола этамиз.

Ушбу икки жамоа олий лига мусобақалари доирасида шу кунга қадар 40 бор тўқнаш келишган. Устунлик “Бухоро” томонида, яъни ўтказилган учрашувларнинг ярмида, 20 тасида бухороликлар зафар қучишган, 14 учрашувда “Динамо” жамоаси ғалаба нашидасини сурган. 6 учрашувда ғолиб жамоа аниқланмаган.Тўплар нисбати бўйича кичик устунлик “Бухоро” томонида 56:50.

“Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 6:0 бўлиб турибди.Ушбу натижа узоқ 1992 йилда қайт этилган бўлиб, ўша пайтлардаги “Нурафшон” (Бухоро) “Мароканда” (Самарқанд)ни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.

“Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 4:1 ва 3:0 бўлиб турибди.

Энг сермаҳсул дуранг эса 2009 йил Самарқанддаги учрашувда қайт этилган, 2:2.

Ўзаро учрашувларда "Бухоро" 66 очко жамғарган, "Динамо эса 48 очко жамғара олган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

14.06.2014 "Бухоро"-"Динамо" 1:1 (1:1)

21.09.2013 "Бухоро"-"Динамо" 0:2 (0:2)

17.08.2012 "Бухоро"-"Динамо" 2:0 (1:0)

01.11.2011 "Бухоро"-"Динамо" 2:1 (1:0)

18.04.2009 "Бухоро"-"Динамо" 2:0 (1:0)

Бу қизиқ: "Бухоро" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги учрашувларда энг кўп қайт этилган натижа бу 2:0. Саккиз учрашувда айнан манашу ҳисобда у ёки бу жамоа ғалаба қозонган.  Биринчи бўлимдан сўнг энг кўп қайт этилган натижа эса 1:0. 13 бор жамоалар ушбу ҳисоб билан танафусга чиқиб кетишган.

"Бухоро" (Бухоро)

Учрашувлар

40

Ғалабалар

20

Дуранглар

6

Мағлубиятлар

14

Киритилган тўплар

56

Ўтказиб юборилган тўплар

50

Тўплар фарқи

6

Энг йирик ғалаба

6:0

Энг йирик мағлубият

1:4,0:3

Энг сермахсул учрашув

6:0,2:4

Энг сермахсул дуранг

2:2

Очколар

66

  

"Динамо" (Самарқанд)

Учрашувлар

40

Ғалабалар

14

Дуранглар

6

Мағлубиятлар

20

Киритилган тўплар

50

Ўтказиб юборилган тўплар

56

Тўплар фарқи

-6

Энг йирик ғалаба

4:1,3:0

Энг йирик мағлубият

0:6

Энг сермахсул учрашув

0:6,4:2

Энг сермахсул дуранг

2:2

Очколар                            48


Тайёрлади: Азиз Салихов


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар