"БУХОРО" ЁШЛАРИ ЯНА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ.


19 Март 2015

Ҳозиргина ёшлар лигаси доирасида “Бухоро” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан учрашувни ўтказиб олди.  Бу учрашувда самарқандлик ёшлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Меҳмонлар учрашувда тезкор гол киритишни уддалашди. Шундан сўнг ташаббус тўлиқ бухороликлар томонига ўтиб олган, учрашувнинг 26 –дақиқасида Баҳром Нарзуллаев ҳисобни тенглаштирди. Дастлабки бўлимнинг сўнгги дақиқаларида “Динамо” яна олдинга чиқиб олди ва биринчи бўлим 1:2 ҳисобида якунланди. Руминиялик ҳимоячи, Богдан Хауши ушбу учрашувда ҳаракат қилиб, биринчи бўлимнинг ярмида алмаштирилганини эътироф этиб ўтиш лозим.

Иккинчи бўлимда ҳам тўпни эгаллаб туриш бўйича устунлик “Бухоро” томонида бўлган бўлса-да, вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича “Динамо” устунлик қилди ва натижада учинчи голни ҳам мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди. Ушбу гол учрашувдаги сўнгги гол бўлиб қолди ва “Бухоро” ёшлари қаторасига иккинчи бор мағлуб бўлиб майдонни тарк этишди.

"Бухоро" - "Динамо" 1:3 
Голлар: 
Б.Нарзуллаев 26 - Ислом Шарипов, Бунёд Исроилов 45, Аминжон Файзуллаев 76
"Бухоро": 
Ф.Турдалиев, С.Фозилов, Богдан Хауши, Р.Янгиев, М.Ғуломов, Ф.Мўминов, Н.Умуров, Б.Нарзуллаев, А.Тўраев, А.Очилов.
Захира: Ш.Насимов, .Амонов, А.Икромов, А.Солиев, Р.Асланов, Н.Хасанов, Р.Асланов.

"Динамо": Худоёров, Исроилов, Тўйчибоев, Ражабов, Нуриддинов, Ҳамидов, Азимов, Шарипов, Локаев, Файзуллаев, Сиддиқов


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар