"БУХОРО"-"ДИНАМО" УЧРАШУВИНИНГ БОШЛАНИШ ВАҚТИ МАЪЛУМ.


18 Март 2015

Бир неча кундан сўнг олий лиганинг 2-тур учрашувлари ҳам бошланиб кетади.

“Бухоро” жамоаси ушбу мавсумда илк бор ўз майдонида беллашади. Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Бухородаги очилиш учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашув 20-март, “Бухоро” спорт мажмуасида соат 17:00да бошланади.

Ушбу учрашувда бош ҳакам сифатида Азиз Асимов ишлайди.

Олий лига-2015. 2-тур.

“Бухоро” спорт мажмуаси. Соат 17:00

«Бухоро» (Бухоро) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Анъанага кўра, бир кун олдин ҳар иккала жамоа ёшлари, Ёшлар лигаси доирасида бир-бирига тўқнашади. Ушбу учрашув 19-март, соат 15:00да “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

“Бухоро”нинг ашаддий мухлисларини ушбу очилиш учрашувига таклиф этамиз.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар