Александр Мочинов: "Жамоамиз ўйиндан-ўйинга шаклланиб боради".


13 Март 2015

Олий лига 1-тур ўйини "Бунёдкор" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Александр Мочинов иштирок этди. ВИДЕО

"Аввало "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли кечди. Лекин кераксиз вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Ҳимоядаги баъзи хатоларимиз туфайли голлар юзага келди. "Бунёдкор"дек жамоа билан бўладиган ўйинда бунақанги хатолар кечирилмайди", - дея ўз сўзини бошлади Александр Мочинов.

- Жамоа тўп билан жуда секин ҳаракатланди. Бу нима билан боғлиқ?
- Буни кўриб чиқамиз ва муаммо қаерда эканлигига ойдинлик киритиб оламиз. Чемпионат энди бошланди, хато ва камчиликлар устида иш олиб боришда давом этамиз.

- "Бухоро" олдига қандай вазифа қўйилган?
- Аввало яхши рақобатдош жамоани ташкил этиш асосий вазифа қилиб қўйилган. Бухорода футболни кўтариб, юқори даражадага чиқишни мақсад қилганмиз. Келажакда Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишни истаймиз.

- Сиз бошчилигизда "Бухоро"дан бошқачароқ, яъни ёрқинроқ ўйин кутгандик, аммо...?
- Ҳаяжон бироз бўлсада ўз сўзини айтди. Ҳали олдинда кўплаб ўйинлар ва бутун бошли чемпионат турибди. Ўйлайманки, жамоамиз ўйиндан-ўйинга шаклланиб боради ва ўзимиз истагандек футбол кўрсатамиз.

- Матбуотда "Бухоро"га яна бир легионер келиши ҳақида ёзилганди. Бироқ бугун у қайдномада кўринмади?
- Руминиялик футболчи келиши кутилмоқда ва яна бир футболчининг аввалги клуби билан муаммолари бор экан. Шу сабабли уларнинг келиши бироз кечикди. Руминиялик легионер эртага келиши кўзда тутилган.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар