Сергей Лушан: "Сардор Рашидов Месси ёки Роналдо эмас."


13 Март 2015

Олий лига 1-тур ўйини "Бунёдкор" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бунёдкор" устози Сергей Лушан иштирок этди. ВИДЕО

"Асосйси ғалаба қозондик. Мавсумни уч очко билан бошлаганимиз жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўйинда бироз камчиликлар бўлди ва буни кўриб чиқамиз ва хатолар борасида ишлаймиз. Жамоа иккита тўп киритиб олганидан сўнг ўйини ўзгарди ва футболчилар ҳаракатида тушунарсиз ҳолатлар юзага келди. "Бунёдкор"дек жамоа учун бундай ўйнаш ярамайди", - дея гап бошлади Сергей Лушан.


- Жамоа бугун жуда қўпол ўйнади. "Бунёдкор" учрашувда фаворит бўла туриб рақибга нисбатан қўпол ўйнаганининг сабаби нимада?

- Мен ҳакам эмасман ва буни реферилар кўриб чиқишлари керак. Футболчилар ҳаракатларига яраша огоҳлантирилди. 

- Жамоа сафида огоҳлантириш ёки четлатиш олган футболчиларга нисбатан клуб чора қўллайдими?
- Агарда футболчи уруш ёки қандайдир бошқа кераксиз жойда ўзига сариқ карточка ёки қизил карточка ишлаб олса, унда албатта чора кўрамиз.

- Сардор Рашидов билан нима руй бермоқда? Сўнгги ўйинларда унинг ўйинларида жозиба ва ишонч етишмаяпти. Мухлислар ундан ёрқин футбол кутишмоқда.
- Ёш футболчи учун керагидан ортиқ эътибор ҳам унинг зарарига ишламоқда. У бироз ўзига келиб олиши керак. Матубот ва мухлислар уни салкам дунёнинг энг кучли футболчисига чиқариб юборишди. Сардор Рашидовнинг тўпсиз ҳаракатида камчиликлар ҳали ҳам бор ва буни тузатиши керак. Тўпни рақибдан олишда Рашидов фаол эмас. Тўғри тушунинглар, Сардор Месси ёки Роналдо эмас. У ҳали ёш ва етарли тажрибага эга эмас.

- Хайрулла Каримовнинг ҳолати қандай ва нимага уни майдонга туширмаяпсиз?
- Хайрулла Каримов жуда яхши формада ва бу борада унда муаммо йўқ. Хайрулла исталган пайтда майдонга тушиб жамоага ёрдам бериши мумкин. Каримов ҳозирда мени биринчи ёрдамчим ҳисобланади. У ҳозирда ўйновчи мураббий сифатида ишламоқда.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар