"Бухоро" ПФК мураббийлар штаби тасдиқланди


19 Январь 2015

"Бухоро" жамаоси мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи босқичини якунлади. Жамоа аъзолари 15-январга қадар Бухоро шаҳрида машғулотлар олиб боришди. Йиғин давомида бир қанча ўртоқлик учрашувлар ташкиллаштирилди. Жумладан Қаршида "Насаф" га қарши назорат учрашувида вакилларимиз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

"Бухоро” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг кейинги босқичини давом эттириш мақсадида Тошкентга жунаб кетди. Бугун, 19-январда жамао футболчилари тиббий кўрикдан ўтишмоқдалар.Йиғин мобайнида бир қанча жамаолар билан ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштирилади.

Кўпчилик мухлисларимиз жамаонинг тўлиқ мураббийлар штаби билан таништиришимизни сўраб мурожаат қилмоқдалар. Куни-кеча “Бухоро” ПФК мураббийлар штаби расман тасдиқланди.

Унга кўра мураббийлар қуйидаги лавозимларга тайинлашди:

Александр Мочинов – Бош мураббий

Шуҳрат Файзиев – Катта мураббий

Анатолий Курлаев – Бош мураббий ёрдамчиси

Нурилло Ҳабибов – Дарвозабонлар мураббийи

Евгений  Антоненко – Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий

Илхом Умуров - Ёшлар жамоаси мураббийи

Эркин Нурмуродов - Ёшлар жамоаси мураббийи

Нодир Жураев - Ёшлар жамоаси мураббийи

Шуҳрат Ражабов  -  “Бухоро-2” мураббийи

 Яқин кунлар ичида “Бухоро”нинг дастлабки спарринг-рақиби номи маълум бўлади ва сайтимизда тезда бу ҳақда маълумот берилади.

 


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар