Расман! "Бухоро"ни тарк этган футболчилар.


10 Январь 2015

«Бухоро” жамоаси мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа кунига уч маҳалдан ўз қароргоҳида шуғулланяпти. Машғулотларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашишяпти. Тошкентдаги йиғин чоғида жамоага барча янги таклиф этилган футболчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришади.

Бугунги кунга келиб, ўтган мавсум “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган бир қанча футболчилар тарк этишди. Тарк этган футболчилар рўйхати куни-кеча расман тасдиқланди.

Расман, “Бухоро”ни тарк этган футболчилар: Предраг Вуйович, Дмитрий Попович, Руслан Боқиев, Шукур Жумабоев, Шерзод Шарипов, Илья Ильин, Санжар Асқаралиев, Бахриддин Ваҳобов, Улуғбек Бақоев, Анвар Ражабов.

Ўтган мавсумда жамоа дарвозабонлари Фаррух Турдалиев, Александр Корнейчук янги мавсумни “Бухоро” либосида бошлашлари деярли аниқ бўлиб улгурган. Булардан ташқари ўтган мавсумда “Бухоро”  таркибида ҳаракат қилган Сухроб Нематов, Отабек Нарзуллаев, Отабек Исроилов, Ойбек Нурбоев ва қолган барча маҳаллий футболчилар “Бухоро” сафида мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Молдавалик Виталий Плэмэдялэ ҳам жамоа билан машғулотларни бошлаб юборди.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар