"Бухоро" ПФК 2015 ЙИЛГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИКНИ БОШЛАДИ


16 Декабрь 2014

Мана ниҳоят, узоқ кутилган дамлар етиб келди. Олий лига жамоалари янги 2015 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди.
"Бухоро" жамоаси ҳам кеча, 15 декабрда янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. 

Кеча жамоанинг янги бош мураббийи Александр Мочинов Бухоро шаҳрига етиб келди. Жамоа қароргоҳида қисқача таништирувдан сўнг,барча футболчи ва мураббийлар машғулотлар майдони сари йўл олишди. Дастлабки машғулотни бош мураббий шахсан ўзи олиб борди.
"Бухоро"  машғулотларини ўз қароргоҳида, кунига икки маҳалдан олиб боради.

Ҳозирда машғулотларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашишмоқда. Яқин кунларда вилоятлардаги футболчилар ҳам таркибга келиб қўшилишади.
Катта танафусдан сўнг,футболчиларнинг жисмоний ҳолати табиий-ки маромида эмас ва шу сабабли дастлабки босқич машғулотлари айнан футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатларини тиклашга қаратилади.

Такибдаги ўзгаришлар хусусида гапиришга ҳали эрта. Сабаби бош мураббий ҳар бир футболчининг ҳаракатларини алоҳида-алоҳида кузатиб боради ва якунда жамоада қолиш-қолмаслигини ҳал қилади. Мураббийлар штаби ҳам яқин кунларда тасдиқланади.

Воқеалар ривожини биргаликда кузатиб борамиз.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбахор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 Қизилқум 13 13-19 13
10 Олмалиқ 13 11-16 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5
13 Динамо 0 0-0 0
14 Машъал 0 0-0 0
15 Обод 0 0-0 0
16 Шўртан 0 0-0 0

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар