"БУХОРО" МАВСУМНИ ДУРАНГ БИЛАН ЯКУНЛАДИ.


08 Ноябрь 2014

"Бухоро" жамоаси 2014 йилги сўнгги расмий учрашувини ўтказди."Локомотив"га қарши учрашув ушбу 23-миллий чемпионатимизнинг сўнгги учрашуви сифатида тарихдан жой олди.

Айтиш керак-ки,стадионга мухлислар ташрифи одатдагига нисбатдан камроқ бўлди. Лекин стадионага ташриф буюрган 3256 томошабин ҳақиқий футбол спектакли гувоҳига айланишди. Шу куни ҳар иккала жамоа босимдан холи ҳолда майдонда ҳаракат қилишди, бу эса ўйин чиройига янада кўпроқ чирой бағишлади. Мухлислар "Бухоро"нинг мавсумдаги энг чиройли ўйинига гувоҳ бўлишди.

Учрашув бошланиши билан бухороликлар ҳужумга ташланишди ва ўн дақиқа ичида 4 маротаба меҳмонлар дарвозаси томон аниқ зарба йўллашга эришишди.Учрашувнинг 26-дақиқасида чап қанотдан ҳаволатиб етказиб берилган тўпни Айбек Нурбоев боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди.

Дастлабки бўлим сўнгги дақиқасида бош ҳакам "Бухоро" дарвозаси томон пенальти белгилади, лекин Гейнрих пенальтини аниқ амалга ошира олмади,унинг берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда "Локо" кўплаб гол киритиш имкониятига эга бўлди,лекин барча зарбаларни ҳимоячилар ва дарвозабон усталик билан бартараф эта олишди.

Учрашувнинг 89-дақиқасида Александр Гейнрих барибир гол киритишни уддалади. Жарима майдончамиз ичидаги палапартишликдан Саша унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.

Шу билан учрашув ўз якунига етди,"Бухоро" мавсумни дуранг билан якунлади. Учрашувдан сўнг миллий чемпионатимизнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Биз барча "Бухоро" футболчилари ва мураббийларига қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Келаси мавсум "Бухоро" яна олий лига мусобақасида ўз юришини давом эттиради. Жамоамизнинг келажакда албатта юқори ўринларга даъвогарлик қилишига ишонамиз,ишонинг бу ҳолат анча яқинлашмоқда! 

Йил давомида "Бухоро"ни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга эса, соғлик-саломатлик тилаган ҳолда, келаси йил баҳорда яна стадионда кўришгунча деб қоламиз!

ТАРКИБЛАР

 "Бухоро": Корнейчук, Кочнев, Пламадела, Вуйович, Убайдуллаев, Асқаралиев (Асланов, 81), Рамазонов, Нурбоев, Бақоев (Ваҳобов, 90), Нарзуллаев, Попович (Жамшид Ҳасанов, 65).
Захира: 
Турдиалиев, Неъматов, Ильин, Ражабов.

"Локомотив": Т.Жўраев, Йўлдошев, Абдуллаев (Карпенко, 70), Мустафоев, Мусаев, Тўхтахўжаев, Муллажонов, Гейнрих, Раҳматуллаев, Бикмаев (Шоғуломов, 80), Тўраев.
Захира: 
Нестеров, Раҳимов, Тиллабоев, С.Жўраев, Филипосян.

«Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:1. 3256 томошабин.
Ҳакамлар:
 М. Муҳамедов (Тошкент вилояти) – 7,8, С. Шоюсупов (Тошкент) – 8,6, А. Маражабов (Андижон) – 8,3, Н. Қосимов (Қарши) - 9
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Голлар: О. Нурбоев (26) – А. Гейнрих (89).
45-дақиқада А. Гейнрих пенальтидан фойдалана олмади.
Огоҳлантиришлар: У. Бақоев (42), Д. Попович (45), Е. Кочнев (51), А. Корнейчук (90+1) – Ш. Муллажонов (71).
Энг яхши ўйинчилар: У. Бақоев – А. Гейнрих.

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Пахтакор26233054 - 144072
2Локомотив26204258 - 223664
3Насаф26167345 - 212455
4Бунёдкор26156544 - 202451
5Машъал261061037 - 42-536
6Олмалиқ26871133 - 38-531
7Навбаҳор26931438 - 41-330
8Нефтчи26771219 - 26-728
9Металлург26841444 - 54-1028
10Динамо26841425 - 39-1428
11Қизилқум26761323 - 34-1127
12Бухоро26671323 - 43-2025
13Сўғдиёна26731632 - 49-1724
14Андижон26332018 - 50-3212


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 35-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 38-37 37
11 Қизилқум 28 28-38 33
12 Динамо 28 20-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 21-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар