СЕИД СЕИДОВ: "Барча мухлисларимиз ва раҳбариятни ушбу натижа билан табриклайман"


03 Ноябрь 2014

"Динамо" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сеид Сеидов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эканлигини тушуниб тургандик. Мағлуб бўлмаслигимиз шарт эди. Гол ўтказиб юборишдан қўрққанимиз учун ҳимояда ўйнадик. Иккинчи бўлимда бироз тактикани ўзгартирдик. Ҳаяжон туфайлими бошқами ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Бугун бизга дуранг сув ва ҳаводек керак эди. Эдгар Гесс кетганидан сўнг жамоа жуда катта босим остида қолиб кетганди. 


Бироқ футболчиларимиз охиригача курашишди ва олий лигада қолиш вазифасини бажаришди. Барча мухлисларимиз ва раҳбариятни ушбу натижа билан табриклайман", - дейди Сеид Сеидов.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар