Тачмурад Агамуродов: "Юқори ўринларни эгаллаш учун, бутун жамоа оиладай ишлаши керак".


03 Ноябрь 2014

"Динамо" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Тачмурад Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун иккала жамоа жуда эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. Гол уришдан кўра гол ўтказмасликни кўпроқ ўйладик. Шу боис ҳимояни яхши ушлашга уриндик. Агар жарима тўпидан гол урганимизда балки ғалабага ҳам эришармидик. Юқори натижаларга эришиш учун фақат футболчилар ўйнашлари эмас. Бутун жамоа бир оиладек ишлаши керак. Олий лигада қолиш вазифасини бажардик. Аммо кейинчалик нима бўлиши борасида кўриб чиқишимиз керак. Самарқанд вилояти жамоаси юқори ўринлар учун курашиши керак. Раҳбарлар буни кўриб чиқишади деб ўйлайман. 


Сирожиддин Сайфиев оперция қилинди. Оперция яхши ўтди. Биз у билан доимо алоқада бўлиб турибмиз. Умид қиламанки Сайфиев тезда оёққа туради ва футболга қайтади.

Олий лигада жамоалар сонини кўпайтириш борасида ПФЛ вакиллари ўйлаб кўришса мақсадга мувофиқ. Аммо шахсий фикримча сўнгги ўринни олган жамоа бириничи лигага тушиб кетса, ундан тепада турган жамоа эса биринчи лигадаги жамоа билан плей-оффда ўйнаса яхши бўларди

Камолиддин Кенжаевни жуда яхши биламан. Шахсан танийман. Бу жуда яхши акция, буни эшитиб хурсанд бўлдим. Имкон бўлса албатта "Динамо" ҳам бу акцияда иштирок этади ", - дейди Тачмурад Шамакович.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар