"Бухоро" олий лигада қолади!


02 Ноябрь 2014

Ҳозиргина олий лиганинг 25-тур учрашувларига якун ясалди.Ушбу тур аутсайдерлар "Бухоро" ҳамда "Сўғдиёна" клублари учун ўта муҳим ҳисобланарди,зеро жамоаларнинг кейинги тақдирлари айнан ушбу учрашувларга боғлиқ эди. 

"Бухоро" жамоаси сафарда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ушбу дуранг "Бухоро"га олтинга тенг бир очкони тақдим этди,жамоамиз ҳисобидаги очколар 24 тага етди.

«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро) 0:0 
Ҳакамлар:
 Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

"Динамо": Андрей Мельничук, Асрор Алиқулов (Акмал Бозоров, 69), Ильдар Маматказин, Санъат Шихов (Фаррух Шотурсунов, 62), Зайниддин Тожиев, Акмал Холмуродов, Абдулло Набиев, Азамат Бобожонов, Комил Шарофутдинов, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов. 
Захира: Игорь Михайлов, Ғулом Ўрунов, Искандар Холмирзаев, Ислом Шарипов, Нодир Саноқулов. 

"Бухоро": Александр Корнейчук, Евгений Кочнев, Суҳроб Неъматов (Предраг Вуйович, 46), Виталий Пламадела (Анвар Ражабов, 77), Жамолиддин Убайдуллаев, Санжар Асқаралиев, Умрилло Рамазонов, Айбек Нурбоев (Равшан Асланов, 85), Улуғбек Бақоев, Отабек Нарзуллаев, Дмитрий Попович.
Захира: Фаррух Турдиалиев, Бахриддин Ваҳобов, Жамшид Ҳасанов, Азизбек Муротов. 

Огоҳлантиришлар: Предраг Вуйович 90

Паралель тарзда кечган "Пахтакор"-"Сўғдиёна" учрашувида кутилганидек, пойтахтликлар ғалаба қозонишди-2:0.
Ушбу мағлубиятдан сўнг жиззахликлар ҳисобидаги очколар сони 21 талигича қолди.

Сўнгги тур олдидан "Бухоро" ва "Сўғдиёна" жамоалари очколари ўртасидаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда. "Бухоро"да эса катта устунлик бор, яъни ҳар иккала ўзаро ўйинда бухороликлар ғалаба қозонишган (1:0, 2:1) . Сўнгги турда "Бухоро" мағлубиятга учраса, "Сўғдиёна" ғалаба нашидасини сурадиган тақдирда, бу жамоалар очколари 24  тадан бўлади ва очколарда тенглик юзага келади. ПФЛ регламентига биноан, иккинчи даврада, жамоалар очколари тенг бўлиб қолса, биринчи навбатда уларнинг ушбу мавсумдаги ўзаро натижаларига қаралади. Бу эса ўз-ўзидан "Бухоро" кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қола олди деганидир!

Биз барча мухлисларни ушбу қувончли воқеа билан табриклаб қоламиз. "Бухоро" футболчиларига эса қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз! 

ЖамоаларЎҒДМУ-ГЎ-ГТ-НО
1Пахтакор25223051123969
2Локомотив25203257213663
3Насаф25166343192454
4Бунёдкор25156442172551
5Машъал2510693538-336
6Олмалиқ2586113136-530
7Навбаҳор2592143639-329
8Қизилқум2576122333-1027
9Динамо2583142337-1427
10Нефтчи2567121826-825
11Металлург2574144052-1225
12Бухоро2566132242-2024
13Сўғдиёна2563163149-1821
14Андижон2533191849-3112

Тайёрлади: Азиз Салихов

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 19 44-12 45
2 Бухоро 21 33-25 37
3 Қўқон-1912 20 28-23 34
4 Машъал 19 27-17 33
5 Пахтакор 19 29-21 32
6 Бунёдкор 20 23-19 32
7 Насаф 19 28-16 32
8 Навбахор 20 24-24 29
9 Олмалиқ 19 15-15 28
10 Металлург 20 26-25 26
11 Қизилқум 20 24-25 25
12 Динамо 20 18-23 21
13 Сўғдиёна 19 24-34 21
14 Шўртан 20 16-28 19
15 Нефтчи 20 16-38 13
16 Обод 20 14-42 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар