"Динамо"-"Бухоро" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум


31 Октябрь 2014

"Бухоро" жамоаси ўзининг навбатдаги тур учрашувини 2-ноябрь куни, Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади.

Ушбу учрашувнинг моҳиятини барча бирдек англаб турибти.Ушбу учрашувда жамоамиз ғалаба қозонадиган бўлса, олий лигада "жон сақлаб" қолиш вазифасини муддатдан олдин бажариши мумкин бўлади ("Сўғдиёна" "Пахтакор"ни мағлуб этмаса агар). 

Шу сабабли бутун бошли жамоа бирлашиши шарт! Футболчилар айнан шу учрашувда борларини бериб ҳаракат қилишлари шарт. Ўйлаймиз-ки,футболчилар айнан Бухоро халқи ҳурмати,Шариф ва муқаддас шаҳар ҳурмати учун ҳам ушбу учрашувда ҳарқачонгидан ҳам юз баравар кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилишади! Йигитлар,Бухоро халқи сизларга ишонишда давом этмоқда,унутманглар!

Ушбу учрашувни бош ҳакам сифатида,Осиёнинг энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради.
Регламент бўйича сўнгги икки тур баҳслари бир вақтда,соат 15:00 да бошланади.

Олий лига-2014. 25-тур. Соат 15:00
«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 21 44-15 45
2 Бухоро 22 34-26 38
3 Бунёдкор 22 27-19 38
4 Насаф 21 36-16 38
5 Пахтакор 21 33-21 38
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 22 30-27 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар