Сеид Сеидов: "Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олмади"


30 Октябрь 2014

“Бухоро” бош мураббийи Сеид Сеидов Олий лига доирасида “Пахтакор”га қарши (4:0) кечган учрашув ҳақида фикрларини билдирди.

- Аввало “Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман. Бу жамоа юртимиздаги энг яхши жамоалардан бири. “Пахтакор” жисмоний ва техник томонлама жуда кучли, барқарор ўйин намойиш қиладиган клуб. Ўйинга келадиган бўлсак, унда яхши натижага эришишни истаган бўлардик. Аммо вазиятга реал қараш керак. 

- Жамоангиз жисмонан кучсизроқлиги кўриниб қолди. Шундай экан, майдон марказига кўпроқ футболчи жалб этиб, зичроқ ўйин намойиш қилса бўлмасмиди?
- Мен шундай ҳам қилгандим, уч нафар марказий ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Аммо биринчи гол билан боғлиқ вазиятда тўп қанотдан келди ва ўша ерда ҳушёрликни бой бердик. Ўйин услуби танлаш бошқа, уни амалга ошириш бошқа. Ижрочилар имконияти етмагач, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Биз майдон марказини мустаҳкамласак, рақиб қанотдаги ўйинни кучайтирди. Мен бир гапни айтишим мумкин – биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. 

- Бугунги ўйинда футболчиларингизда Олий лигада қолиш истаги йўқдек кўринди. Нима учун “Бухоро” футболчилари катта иштиёқ билан тўп сурмадилар.
- Бу гапингизга қисман қўшиламан. Биз ўйинни жонлантириш учун таркибда ўзгаришлар қилдик. Аммо захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам яхши ўйнай олмадилар. Масалан ёш футболчи Акобир Тўраевни майдонга туширдик, аммо у ҳам биз кутган ўйинни кўрсата олмади.

- Олий лигада қолишга имкониятингиз борасида нима дея оласиз?
- Мен ҳар доим айтиб келганман, биз охирига қадар курашамиз. “Бухоро” Олий лигадан тушиб кетиши, “Сўғдиёна” қолиши ҳақида гаплар анча олдин бошланган. Аммо мен ҳар доим охиригача курашишимизни айтганман. Ҳали олдинда икки тур бор ва унда биз бор керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 29 64-18 67
2 Насаф 29 58-17 62
3 Пахтакор 29 44-28 56
4 Бунёдкор 29 45-26 52
5 Навбахор 29 39-37 43
6 Бухоро 29 41-40 43
7 Машъал 29 36-31 41
8 Қўқон-1912 29 41-45 41
9 Олмалиқ 29 29-31 41
10 Металлург 29 39-39 37
11 Қизилқум 29 30-39 36
12 Динамо 29 21-34 32
13 Сўғдиёна 29 33-50 31
14 Нефтчи 29 23-47 27
15 Шўртан 29 27-51 26
16 Обод 29 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар